Бюджет кодекси

48-modda. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари

(48-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари: асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархидан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган тушумлар; Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг активларини бошқаришдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ўзининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида чет эл валютасида шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисобварақларига тушадиган миллий валютадаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлар тушган санадаги алмашув курси бўйича чет эл валютасига конвертациясини амалга ошириб, уларни кейинчалик мазкур жамғарманинг валюта ҳисобварағига киритади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.