Бюджет кодекси

46-modda. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркиби

(46-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради: Давлат бюджети; давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари; бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари; Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари; давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган, бироқ унинг таркибига кирмайдиган жамғармаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.