Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар:
бюджет буюртмасини бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига ушбу Кодекснинг 89-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ киритади;
харажатлар сметаларини тасдиқлайди ҳамда уларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказиш учун киритади;
харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни мўлжалланган мақсадга мувофиқ тасарруф этади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузади;
ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритади;
тегишли давр учун молиявий ҳисоботларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига тақдим этади.
Бюджет ташкилотлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда, шунингдек:
штат жадвалларини тасдиқлайди ва уларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказиш учун киритади;
ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда штат жадвалларига ўзгартиришлар киритади;
муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли ҳужжатларни судларга, ғазначилик бўлинмаларига ўз вақтида тақдим этади, шунингдек шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
бюджет ҳисобини юритади ва молиявий ҳисоботларни тузади;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантиради ва улардан фойдаланади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn32-modda. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари
(32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.