Бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун бюджет сўровларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;
бюджет буюртмаларини тузиш учун кўрсаткичларни ва материалларни ўз тасарруфидаги ташкилотларга етказади;
харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тузиш учун ўз тасарруфидаги ташкилотларга уларнинг тегишли молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳажмларини етказади;
ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;
тасдиқланган харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади;
харажатлар сметалари ва штат жадвалларидаги ўзгартиришлар тўғрисида ўз тасарруфидаги ташкилотларни хабардор қилади;
ўз тасарруфидаги ташкилотларда бюджет ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
ўз тасарруфидаги ташкилотлардан молиявий ҳисоботларни қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли давр учун жамланма молиявий ҳисоботлар тақдим этади.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзининг жорий харажатларини, шу жумладан давлат ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан иқтисод қилинган маблағлар доирасида бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлашга ҳақли.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ўзларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва улардан самарали фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган мажлисларда иштирок этади ҳамда ушбу масалалар бўйича ҳисобот беради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ташаббусига кўра, уларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилганда, зарур ҳолларда мазкур лойиҳа ташаббускорлари томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn31-modda. Бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари
(31-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.