Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар:
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади;
давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;
давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари прогнозини давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органларига йилнинг ҳар чорагида етказади;
ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган тартибда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар ва бошқа тушумлар тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;
давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлайди;
давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари мақбуллаштирилишини амалга оширади;
давлат мақсадли жамғармаларининг Ягона ғазна ҳисобварағи ва бошқа банк ҳисобварақларидаги маблағларини бошқаради;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг бюджет ҳисобини юритади;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказади.
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn33-modda. Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари
(33-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.