Бюджет кодекси

30-modda. Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг бюджет соҳасидаги ваколатлари

(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари: Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда уларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади; солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг уларнинг манбалари кесимида тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади; тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлайди; бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини етказади; бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади; ушбу Кодекснинг 146 — 148-моддаларида назарда тутилган тартибда тегишли бюджетлар параметрларига молия йили мобайнида ўзгартиришлар киритади; тегишли бюджетларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади; юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тегишли бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботларни тақдим этади; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатларини мақбуллаштиришни амалга оширади; тегишли бюджетлар ижросининг бюджет ҳисобини юритади ва бюджет ҳисоботини қабул қилади; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказади. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда: Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади; бюджет ссудаларини беради. Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.