Ушбу Кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
айланма касса маблағи — молия йилида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари;
бюджет жараёни — бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг шакллантирилишини, тузилишини ҳамда ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни;
бюджет жараёни иштирокчилари — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар;
бюджет маблағларини тақсимловчи — биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи;
бюджет соҳасидаги ваколатлар — бюджет жараёни иштирокчиларининг бюджет муносабатлари соҳасидаги ваколатлари;
бюджет ссудаси — қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари;
бюджет сўрови — ўрта муддатли давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджетлараро трансфертлар — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар;
вақтинчалик касса узилиши — жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши;
Давлат бюджетининг бирламчи профицити — муайян давр учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети профицити;
Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги — муайян давр учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети тақчиллиги;
Давлат бюджети профицити — муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кетиши;
Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши;
давлат молиявий назорати — бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш;
давлат молиявий назорати объектлари — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
давлат ташқи қарзи — давлат томонидан хориждан маблағлар жалб этилиши натижасида юзага келган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари йиғиндиси;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш — активларни жалб этиш, бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
давлат қарзи — Ўзбекистон Республикасининг ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлари;
даромадлар ва харажатлар сметаси — бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат;
донорлар — Ўзбекистон Республикасига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда маблағлар ажратадиган давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари;
дотация — бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
жамланма харажатлар сметаси — бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси;
иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктириладиган ва ўзига ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;
умумий фискал баланс — Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ажратиладиган депозит, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда уларнинг қайтарилиши ўртасидаги фарқни ўз ичига олган жамланма баланс;
фискал таваккалчиликлар — бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет тизими бюджетлари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш;
молия йили — биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр;
молиявий мажбуриятлар — бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар;
субвенция — муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари;
тартибга солувчи даромадлар — бюджет тизими бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар. Солиқ бўлмаган тўловларга бюджет тизими бюджетларига келиб тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўлмаган тўловлар киради;
харажатлар моддаси — бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми;
харажатлар сметаси — бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат;
штат жадвали — доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат;
шахсий ғазна ҳисобварақлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида очиладиган, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган таҳлилий ҳисоб регистрлари;
юридик мажбуриятлар — тузилган шартномалар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорлари асосида бюджет ташкилотларида ва бюджетдан маблағ олувчиларда юзага келадиган мажбуриятлар;
Ягона ғазна ҳисобварағи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган миллий ёки чет эл валютасидаги махсус банк ҳисобварағи;
ўтказиб бериладиган даромадлар — тегишли маъмурий-ҳудудий бирликда шаклланадиган ва юқори турувчи бюджетга ўтказиладиган, улар қаерда шаклланган бўлса, кейинчалик ўша маъмурий-ҳудудий бирлик бюджетига ўтказиб бериладиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (Давлат бюджети) — давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси;
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети — бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига доир харажатлар бўйича тузиладиган бюджет;
ғазначилик бўлинмалари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича ғазначилик хизмати бўлинмалари;
ғазначилик мемориал ордери — маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган тўлов ҳужжати;
ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи — ўз тасарруфида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотларга эга бўлган юридик шахс, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи;
ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари;
ўрта муддатли давр учун фискал стратегия — ўрта муддатли давр учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи ҳужжат.
lex.uz’dagi asl matn3-modda. Ушбу Кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар
(3-модданинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.