Бюджет кодекси

176-modda. Ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати

Ғазначилик бўлинмалари давлат молиявий назоратини: бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш йўли билан амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.