Бюджет кодекси

175-modda. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати

(175-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари ўз ваколатлари доирасида. қуйи турувчи иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросининг таъминланиши устидан; ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан смета-штат интизомига риоя этилишининг таъминланиши устидан; акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши устидан; акциз тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ тамғаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлиги устидан; бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг, шунингдек қуйи турувчи ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ҳисоботини тузишнинг тўғрилиги устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.