Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси:
бюджет тўғрисидаги қонунчиликка, бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши;
бюджет тизими бюджетларининг харажатлари ижроси;
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, муддатларига риоя этилиши ва тўлиқлиги;
бюджет тизими бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланиши;
ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши;
пенсиялар ва нафақалар тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши;
бюджет субсидиялари, ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши;
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши;
инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши;
давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши;
ҳисобот йили якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn177-modda. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати
(177-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.