Туманлар ва шаҳарлар солиқ инспекциялари тегишли туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, шу жумладан ихтисослаштирилган бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига ҳисобот даври учун солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот даври учун солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Солиқлар, йиғимлар, давлат божи ва солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳисобланиши ва тушуми тўғрисидаги ҳисоботларнинг шакллари ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар ҳамда муддатларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг тушумлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn164-modda. Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот
(164-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.