Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот қуйидаги ҳисобот шаклларини ўз ичига олади:
Давлат бюджети ижросининг балансини;
Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани;
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат қарзи тўғрисидаги ҳисоботни.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шакллар бўйича Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тузади.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
Давлат бюджети даромадларининг солиқ турлари ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
фойдаланилган солиқ имтиёзларининг турлари ва миқдори;
ҳудудлар кесимида солиқ қарзи ва ортиқча тўловлар;
Давлат бюджети харажатларининг соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги ижроси;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағлар ижроси;
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумот;
юқори бюджетдан қуйи бюджетларга, давлат мақсадли жамғармаларига ажратилган трансфертлар, шу жумладан бюджет ссудалари.
lex.uz’dagi asl matn165-modda. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.