Молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш:
бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва (ёки) харажатларини камайтиришни ёки кўпайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган;
бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиб, мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар кўпайтирилган;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатларнинг бир моддасидан бошқа моддасига ўтказиш зарурияти юзага келган;
Давлат бюджети маблағларининг молия йили бошидаги эркин қолдиқлари ушбу Кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда харажатларни молиялаштиришга йўналтирилган;
бюджет таснифига ўзгартиришлар киритилган;
ушбу Кодекс 120-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши ҳисобидан тушган маблағлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши, электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни реализация қилишдан ушбу бюджетларга тушган маблағлар ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан харажатлар тегишли бюджетларга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.
Бюджет тизими бюджетларини ижро этишда бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатларига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Молия йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларига уларнинг тасдиқланган параметрлари доирасида биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сотиб олиш харажатлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтириш ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилгандан кейин амалга оширилади.
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларига тасдиқланган бюджетлар доирасида унинг ижроси жараёнида қонунчилик ҳужжатлари асосида ўзгартиришлар киритиш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олиб борилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан кўпайтириш, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари мавжуд бўлган тақдирда, Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn143-modda. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тартиби
(143-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.