Бюджет кодекси

145-modda. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартиби

(145-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш (бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно): 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан; 10 фоиздан кам миқдорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар таркибида назарда тутилган қайта тақсимланадиган маблағлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни, шунингдек Давлат мақсадли жамғармаларига, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган бюджетлараро трансфертларни кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта тақсимланади. Бунда қайта тақсимланган маблағлар ҳисобидан маблағларни йўналтириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида бир иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган маблағларни бошқа иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш: 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда; 10 фоиздан кам миқдорда тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан амалга оширилади. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни жорий харажатларга йўналтириш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағларни ажратиш ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта ташкил этиш Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.