Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олган ҳолда баланслаштирилган бўлиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тақчиллигига йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини қабул қилиш ва ижро этишда:
маблағлар жалб қилишни амалга оширишга, юқори турувчи бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно;
тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлардан ортиқ харажатларни амалга оширишга, ушбу Кодекснинг 143-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
тегишли бюджетлар маблағлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг мол-мулки ҳисобидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга;
юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари беришга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn142-modda. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қўлланиладиган чекловлар
(142-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.