Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар, шаҳарлар бюджетларининг айланма касса маблағлари уларнинг даромадлари билан харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишини қоплаш мақсадида шакллантирилади.
Айланма касса маблағларининг миқдорлари:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари учун — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
Йил мобайнида айланма касса маблағларидан жалб қилинган суммалар йил охиригача тикланиши лозим. Айланма касса маблағларининг йил охиридаги миқдори белгиланган суммага мос келиши керак.
Келгуси молия йили учун белгиланган айланма касса маблағлари:
тегишли бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларнинг йил бошидаги қолдиқлари;
жорий йилнинг биринчи — учинчи чораклари якунлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши суммалари ҳисобидан тўлдирилади.
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган манбалари етарли бўлмаганда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг айланма касса маблағларини тўлдириш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қарор қабул қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn141-modda. Айланма касса маблағлари
(141-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.