Бюджет кодекси

138¹-modda. Мақсадли ижтимоий трансфертлар

(138¹-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)

Мақсадли ижтимоий трансфертлар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга таълим ва тиббиёт муассасаларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ бўйича харажатларини қоплаш учун ажратилади. Мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари: Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади. Фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.