Бюджет кодекси

139-modda. Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан туманлар, шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан бюджетлараро трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади. Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади. Бюджетлараро трансфертлар бўйича ҳисоб-китоблар жорий молия йилида қўшимча вақт даври ҳисобга олинган ҳолда тугалланиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.