Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтарилмаслик шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозларидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг миқдорлари:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар тасдиқланаётганда белгиланади.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини, қуйи турувчи бюджетларнинг даромадлари прогнозларининг ижросидан қатъи назар, камайтиришга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn138²-modda. Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар
(138²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.