Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ижро ҳужжатлари бўйича тегишли бюджетдан маблағлар олиш учун ижро ҳужжатида кимнинг фойдасига бюджет маблағлари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, ўша шахслар ёхуд уларнинг вакиллари (бундан буён матнда ундирувчилар деб юритилади) тегишли иқтисодиёт ва молия органларига ижро ҳужжатининг асл нусхасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. Аризада бюджет маблағлари ўтказилиши талаб қилинаётган ундирувчининг банк ҳисобварағи кўрсатилган бўлиши лозим.
Ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин.
Иқтисодиёт ва молия органи ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан белгиланган тартибда унинг ижро этилишини таъминлайди.
Ундирувни давлат мақсадли жамғармалари маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn128-modda. Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларига қаратиш
(128-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.