Жорий молия йили учун мўлжалланган Давлат бюджети тақчиллигининг тасдиқланган чекланган миқдори ортган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Давлат бюджети харажатларини қисқартириш тўғрисида таклифлар киритади.
Давлат бюджети харажатларини қисқартиришда харажатларнинг устуворлиги ва ижтимоий йўналтирилганлиги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг қабул қилинган юридик ҳамда молиявий мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда баҳоланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз бюджетларининг баланслилиги бузилишига ва Давлат бюджети тақчиллигининг тасдиқланган чекланган миқдори ошишига олиб келадиган тегишли бюджет даромадларини қисқартиришга ёки харажатларини кўпайтиришга қаратилган бирор-бир қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли бюджет даромадлари қисқаришига олиб келадиган қарорлари тегишли бюджет харажатлари қисқартирилган тақдирдагина қабул қилиниши мумкин.
Агар Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари параметрларини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилинса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли даражадаги бюджетлар ҳажмларига ўзгартиришлар киритилади. Харажатларни кўпайтириш ёки қисқартириш барча даражадаги бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn127-modda. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини бошқариш
(127-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.