Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу моддада белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади. Бюджет ташкилотларидан ижро йиғими ундирилишига йўл қўйилмайди.
Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан (бундан «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» мустасно);
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn129-modda. Ижро ҳужжатлари бўйича бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларини бажариш
(129-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.