Бюджет кодекси

124-modda. Касса харажатларини амалга ошириш

(124-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг буюртмалари бўйича тўловларни уларда бюджетдан ажратиладиган маблағлар, юридик ва молиявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг қолдиқлари доирасида амалга оширади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатларни тўлаш учун тўлов ҳужжатларини ғазначилик бўлинмаларига тўлов амалга ошириладиган санадан кечи билан бир иш куни олдин тақдим этади. Ғазначилик бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатиладиган бюджет ташкилотлари (бюджет маблағлари олувчилар) ўртасидаги, бюджет тизими бюджетларининг турли даражалари ўртасидаги, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ўртасидаги тўловлар ғазна мемориал ордерлари асосида амалга оширилади. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг чет эл валютасидаги тўловлари ҳамда пул ўтказмалари қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари фойдасига амалга оширилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи томонидан шахсий ғазна ҳисобварағига жорий ёки келгуси йилда қайтариладиган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан ўтган молия йилида ҳосил бўлган дебиторлик қарзининг суммаси, тегишли молия йилига қўшимча даврда қайтариладиганидан ташқари, тегишли бюджет даромадларига ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.