Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушумлари ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузиш йўли билан амалга оширади.
Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети харажатларининг чекланган ҳажмини белгилайди ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради.
Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа банк ҳисобварақларидаги бюджет тизими бюджетларининг вақтинча бўш турган маблағларини бошқаради.
Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларида депозитларга жойлаштирилиши мумкин бўлган маблағларнинг ҳажмини белгилайди.
Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун жалб қилиниши мумкин.
Ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш турган маблағларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун жалб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn125-modda. Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш
(125-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.