Молиявий мажбуриятлар қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун берилган рухсатномалар доирасида ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан қабул қилинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.
Биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек ушбу Кодекснинг 122-моддаси ўнинчи қисмида кўрсатилган харажатлар бўйича молиявий мажбуриятлар юридик мажбуриятларни қабул қилишга доир буюртмалар асосида, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича эса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Амал қилиш муддати тугаган шартномалар бўйича етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар) ҳақини тўлаш бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш жорий молия йили доирасида ҳамда ушбу Кодекс 122-моддасининг саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ҳисобварақ-фактура ва ўзаро мажбуриятларни солиштириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn123-modda. Молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш
(123-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.