Бюджет кодекси

118-modda. Бюджет тизими бюджетлари ўртасида тушумларни тақсимлаш

(118-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Тартибга солувчи даромадлардан тушган тушумлар бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланади. Бюджет тизими бюджетлари ўртасидаги тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки у ваколат берган орган томонидан белгиланади. Тартибга солувчи даромадлардан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратмаларнинг нормативлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади. Тартибга солувчи даромадларни бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Агар қонунчиликда Давлат бюджетига ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса (бундан ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно), бу турдаги даромадлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. Бюджет тизими бюджетларига ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтариш уларни қайтариш вақтида амалда бўлган ажратмаларнинг нормативларига мувофиқ тегишли бюджет тизими бюджетларидан, бекор қилинган даромад турлари бўйича эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли иқтисодиёт ва молия органларининг таклифига кўра маҳаллий солиқлар тўлиқ ҳажмда киритиладиган бюджет даражасини белгилайди. Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, унда бу турдаги даромад Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.