Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилади ва қуйидагилардан ташкил топади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳар йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилишидан;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан камайтирилиши натижасида мақбуллаштирилган маблағлардан;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қўшимча аниқланган даромадлардан республика бюджетига ундирилган маблағлардан.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар;
ушбу Кодекснинг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан.
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, тегишли бюджет даромадларини ундиришга ваколатли органлар ўртасида расмийлаштириладиган солиштирма далолатномаларга асосан Давлат бюджети даражалари кесимида алоҳида аниқланади.
Ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар тегишли молия йилида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида шаклланган қўшимча манбалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг эркин қолдиқ маблағлари уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиғининг ушбу бюджетлар учун жорий молия йилига тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши биринчи — учинчи ҳисобот чораклари учун ҳақиқатда тушган тушумларнинг тегишли ҳисобот чораклари учун солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича даромадларнинг аниқланган прогнозидан ортиқ суммаси сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Қуйи турувчи бюджетлар даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши суммаларини юқори турувчи бюджетда марказлаштиришга йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушадиган маблағларнинг миқдорлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг қўшимча манбалари қуйидагилардир:
йил бошидаги ҳолатга кўра давлат мақсадли жамғармаларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларнинг йил бошига тасдиқланган маблағлар миқдоридан ортиқ бўлган қолдиқлари;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида жорий йил даромадлари прогнозининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича, ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланадиган ошириб бажарилиши;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида уларнинг харажатлари иқтисод қилиниши натижасида бўшаб қолган маблағлар.
lex.uz’dagi asl matn119-modda. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг қўшимча манбалари
(119-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Қўшимча манбалар — бюджетга қўшимча пул киритишнинг турли йўллари. Булар йил бошида қолган пуллар, солиқ ва йиғимлардан кўпроқ тушган маблағлар, давлат мулкини сотишдан олинган пулlar ва бошқа манбалардан ташкил топади. Бюджет ижро этилаётида пул камчилиги туғилса, ушбу қўшимча манбалардан фойдаланилади.
KIMGA TEGISHLI
Ўзбекистон Республикасининг барча даражадаги бюджетларига — республика, вилоят, шахар ва туман бюджетларига, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига.
AMALDA
Масалан, вилоят бюджетида йил бошида 100 млн сўм қолди. Йил давомида солиқ ва йиғимлар прогнозидан 50 млн сўм кўпроқ тушди. Бюджет харажатлари кўпайса, ушбу қўшимча 50 млн сўм пулдан фойдаланилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.