Бюджет тизими бюджетлари даромад қисмининг ижроси:
тушумларни Ягона ғазна ҳисобварағига ва бошқа банк ҳисобварақларига киритишни;
тушумларни бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида тақсимлашни;
ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтаришни ёхуд уларни қарзни тўлаш эвазига ҳисобга олишни;
ҳисоб ва ҳисоботни;
ижро устидан назоратни назарда тутади.
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларни йиғишга ваколатли бўлган органлар ва ташкилотлар, давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари бундан мустасно, даромадларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши, шунингдек, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn117-modda. Бюджет тизими бюджетлари даромад қисмининг ижроси
(117-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.