Ташкилотларнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибда келгуси молия йил учун тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари улар иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киритилади.
Жорий йилнинг 25 декабригача:
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг тасдиқланган жамланма харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари, шунингдек харажатлар сметалари ва штат жадваллари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида;
туманлар ва шаҳарлар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари, шунингдек тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан харажатлари тегишли иқтисодиёт ва молия органи томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказишдан олдин иқтисодиёт ва молия органлари:
бюджет ташкилотлари ходимларининг харажатлар сметалари бўйича тасдиқланган иш ҳақи суммаларининг штат жадваллари бўйича тасдиқланган иш ҳақига мувофиқлигини;
штат жадвалида назарда тутилган лавозимлар номларининг ва ходимлар сонининг, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг, базавий миқдорларининг белгиланган нормативларга мувофиқлигини;
Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасининг тўғри шакллантирилганлигини;
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг директор жамғармаси тўғри шакллантирилганлигини;
харажатлар сметасида тасдиқланган стипендиялар учун харажатлар суммасининг харажатлар сметасига доир ҳисоб-китобларга мувофиқлигини;
тўртинчи гуруҳнинг моддалар бўйича ёйилмасидаги харажатлар суммасининг харажатлар сметасида тасдиқланган суммага мувофиқлигини текширади.
lex.uz’dagi asl matn107-modda. Харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тартиби
(107-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.