Бюджет кодекси

106-modda. Бюджет ташкилотининг штат жадвалини тузиш ва тасдиқлаш

(106-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ташкилотининг штат жадвали 1 декабрь ҳолатига кўра ҳар бир бюджет ташкилоти бўйича мазкур ташкилот учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тузилади. Янгидан тузилаётган бюджет ташкилотининг штат жадвали, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бюджет ташкилоти фаолият кўрсата бошлашидан икки ой олдин тузилади ва кучга киради. Лавозимларнинг номлари ва ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар, базавий ставкалар: Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида, намунавий штатларда ҳамда қонунчилик билан тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф разрядларида, базавий ставкаларда назарда тутилган лавозимларга; тасдиқланган намунавий штатларда назарда тутилган ходимлар сонига; ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сонига, шу жумладан бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан сақлаб турилган бошқарув ходимлари сонига; давлат бошқаруви органларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бошқарув, хизматлар кўрсатувчи ва техник ходимлари сонининг ўзаро нисбати нормативларига мувофиқ бўлиши керак. Иш ҳақининг ҳисоб-китоби тарификация рўйхатларига мувофиқ амалга ошириладиган лавозимлар штат жадвалига лавозимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ставкалар сони, ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси кўрсатилган, тарификация рўйхати штат жадвалига илова қилинган ҳолда киритилади. Айрим бюджет ташкилотлари учун тасдиқланган намунавий штат нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар, базавий ставкалар мавжуд бўлмаганда, уларнинг штат жадвалларига киритиладиган лавозимларнинг номи ва ходимлар сони ҳамда уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари ушбу ташкилотлар томонидан ташкилотнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишувга кўра белгиланади. Амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида назарда тутилган, устамалар, қўшимча ҳақ тўлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган, бир йил учун ҳисоб-китоб қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси бюджет ташкилотининг штат жадвалида алоҳида сатр билан кўрсатилади. Бюджет маблағлари олувчилар — капитал қурилиш бўйича буюртмачилар хизматларининг штат жадвали ушбу моддага мувофиқ тузилади. Бюджет ташкилотининг штат жадвали ташкилотнинг бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади. Бюджет ташкилотларининг келгуси молия йили учун штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.