Бюджет кодекси

108-modda. Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

(108-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаси давлат мақсадли жамғармалари маблағларини олувчилар томонидан уларнинг бир йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ойма-ой бўлинган ҳолда тузилади ва тасдиқланади. Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметасининг ва унга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек сметани тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини келгуси йил учун тасдиқлаш жорий йилнинг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади. Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича келгуси йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан жорий йилнинг 25 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.