Божхона кодекси

22-modda. Шартли чиқариб юборилган товарлар

(22-модда иккинчи қисмининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Шахснинг белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиш мажбуриятларига боғлиқ тарзда товарнинг чиқариб юборилиши шартли чиқариб юбориш ҳисобланади. Қуйидагилар шартли чиқариб юборилган товарлар деб ҳисобланади: а) божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганлиги муносабати билан фойдаланилиши ва тасарруф этилиши чекланган товарлар; б) бож олинмайдиган савдо, божхона ҳудудида қайта ишлаш, вақтинча олиб кириш, божхона транзити божхона режимларига жойлаштирилган товарлар; в) божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланган товарлар; г) божхона тўловлари даврий божхона тўловлари шаклида тўланган товарлар; д) зарур ҳужжатлар (бундан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган товарлар; ж) божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юборилган, шунингдек дастлабки, муваққат, тўлиқ бўлмаган ёки даврий божхона юк декларацияси расмийлаштирилган ҳолда тегишли божхона режимига жойлаштирилган товарлар; е) божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган товарлар. Мазкур модданинг иккинчи қисми «а» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлардан фақат божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ бўлган мақсадда фойдаланилиши керак. Мазкур товарлардан улар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланади. Агар ушбу модданинг иккинчи қисми «д» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади. Товарлар, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шартли чиқариб юборишнинг шартлари бўйича мажбуриятлар бажарилгунига қадар шартли чиқарилган ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.