Ташувчи қуйидаги ҳолларда товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш учун қабул қилмасликка ҳақли, агар:
товарнинг кузатув ҳужжатлари белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирилган бўлса;
транспорт воситасига ва товарлар ўровига қўйилган божхона идентификациялаш воситалари ташилаётган товарларга ана шундай таъминлов чораларини бузмасдан тегиш имкониятини истисно этмаса.
Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Божхона назорати остида турган товарларни божхона ҳудуди бўйлаб ташиш чоғида ташувчи:
товарларнинг, пломбаларнинг ва муҳрларнинг, ёки, агар фойдаланилган бўлса, бошқа божхона идентификациялаш воситаларининг бутлигини таъминлаши;
божхона органларининг рухсатисиз товарлар билан юк операцияларини ўтказишга йўл қўймаслиги, бундан ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда товарни тушириб бошқа транспорт воситасига қайта юклаш мустасно;
ташиладиган товарларни божхона назорати зонасига жойлаштириши;
транспорт воситаларини тегишли техник ҳолатда сақлаши ва ушбу Кодекснинг 227-моддасига мувофиқ божхона назорати остидаги товарларни ташиш учун транспорт воситаларининг жиҳозланишига доир талабларга мослигини таъминлаши;
табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўзгармас ҳолатда, бошқа бирор мақсадда фойдаланмасдан етказиб бериши;
товарлар йўқолганда ёки божхона органларининг розилигисиз бошқа шахсларга бериб юборилган тақдирда божхона тўловларини тўлаши шарт.
Белгиланган жойга етиб келгандан сўнг ташувчи божхона органини ёзма равишда хабардор қилмасдан товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини тўхташ жойларида қаровсиз қолдиришга, тўхташ жойини ўзгартиришга, йўловчиларни тушириб юборишга, товарлар билан бирор-бир юк ва ўров-жойлов операциясини бажаришга, божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартиришга, олиб ташлашга ёки йўқ қилишга ҳақли эмас.
Ташувчи барча товарлар тўғрисидаги ахборотнинг юк кузатув ҳужжатларига киритилишини таъминлаш ёки товарлар тўғрисидаги ахборотни божхона органи эътиборига етказиш учун божхона органи олдида жавобгар бўлади.
Ташувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn219-modda. Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(219-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.