Божхона кодекси

220-modda. Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати

(220-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Товарни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат транзит декларацияси ёрдамида амалга оширилади. Транзит декларацияси божхона ҳудуди бўйлаб божхона назорати остида ташилаётган товар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, товар келиб тушадиган божхона органигача етказиб берилганлиги назоратини божхона органлари томонидан амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатдир. Транзит декларацияси бир ёки бир нечта товарнинг кузатув ҳужжатлари бўйича ташиладиган товарнинг ҳар бир туркуми ёки товарларнинг бир нечта туркуми учун расмийлаштирилади. Олиб чиқилаётган товарларни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат божхона юк декларациясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (бундан жисмоний шахслар томонидан доимий яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган шахсий мол-мулк мустасно). Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда, транзит декларацияси сифатида мазкур шартномаларда белгиланган ҳужжатлардан фойдаланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.