Божхона кодекси

156-modda. Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда олиб ўтишнинг соддалаштирилган тартиби

Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиш қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибда амалга оширилади: товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари, шу жумладан товарларнинг хавфсизлигига оид стандартларга ва талабларга мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қўлланилмаслиги, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно; товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви тартиби, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.