Божхона кодекси

157-modda. Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона тўловларининг қўлланилмаслиги

(157-модданинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Божхона тўловлари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонунчиликда белгиланган божсиз олиб кириш нормаси доирасида; жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонунчиликда белгиланган божсиз олиб кириш нормаси доирасида, бундан жисмоний шахс манзилига келаётган товарлар мустасно; доимий яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган шахсий мол-мулкка нисбатан, бундан транспорт воситалари мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.