Божхона кодекси

155-modda. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар ҳисобланади. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар божхона чегараси орқали соддалаштирилган тартибда ва ушбу бобда назарда тутилган имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб ўтилади. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади: товарларнинг миқдори, бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади; товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги, бунда айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади; сафарнинг ҳолатлари, бунда сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.