Давлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)

4.2-band. 4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: (2-қисм)

4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: агар мерос мол-мулк кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлса (ҳар бир мол-мулк учун) БҲМнинг 50 фоизи мол-мулкнинг бошқа барча турлари учун БҲМнинг 30 фоизи Изоҳ . Турар-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос мол-мулкнинг суммаси меросхўрлик тайинланган кунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари туман (шаҳар) филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. н) эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун БҲМнинг 50 фоизи о) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади автомототранспорт воситалари учун БҲМнинг 3 баравари битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи Изоҳ . Айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилаётганда давлат божи фақат бир автомототранспорт воситаси учун ундирилади. Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда: мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади; банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади; йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг с?д-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади. п) автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига БҲМнинг 50 фоизи бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари р) кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 25 фоизи бошқа шахсларга БҲМнинг 50 фоизи с) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 10 фоизи т) мерос мол-мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун БҲМнинг 30 фоизи у) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.