Давлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)

4.3-band. 4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: (3-қисм)

4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: ҳар бир бет учун БҲМнинг 1 фоизи ф) ижро хатларини ёзиб берганлик учун ундириладиган сумманинг 1 фоизи, бироқ БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорида Изоҳ . Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатларини ёзиб беришда давлат божи лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати ўтгунига қадар қолган давр учун даромади чегириб ташланган ҳолда ундирилади. Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. х) ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун жисмоний шахслар учун ҳар бир бет учун БҲМнинг 1 фоизи юридик шахслар учун ҳар бир бет учун БҲМнинг 2 фоизи шу ишларни хорижда бажарганлик учун ҳар бир бет учун БҲМнинг 5 фоизи ц) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун жисмоний шахслар учун БҲМнинг 5 фоизи юридик шахслар учун БҲМнинг 20 фоизи ч) нотариал идораларда мавжуд бўлган нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун БҲМнинг 5 фоизи ш) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун, бундан «а» — «ч» кичик бандларда назарда тутилганлар мустасно БҲМнинг 10 фоизи ш 1 ) бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун, бундан мазкур модданинг «а» — «ч» кичик бандларда назарда тутилганлар мустасно жисмоний шахслар учун БҲМнинг 50 фоизи юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 1 баравари Изоҳ . Нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно. Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақидаги битимни нотариал тартибда тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш, шунингдек мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқлашни бекор қилиш чоғида давлат божи ундирилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.