Давлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)

4.1-band. 4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: (1-қисм)

4. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун: а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса — БҲМнинг 1 баравари агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса — БҲМнинг 50 фоизи Изоҳ . Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда шартнома суммасининг 10 фоизи в) «б» кичик бандга мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулк харид қилинган кундан эътиборан уч йил ичида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 400 баравари г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига — БҲМнинг 10 фоизи жисмоний шахслар учун — БҲМнинг 25 фоизи юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса — БҲМнинг 50 фоизи Изоҳ . Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан «п» кичик бандда белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун жисмоний шахслар учун: — БҲМнинг 1 баравари юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса — БҲМнинг 2 баравари Изоҳ . Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. ж) банклар ва қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 50 фоизи з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун — БҲМнинг 25 фоизи Изоҳ . Қарз шартномасига ўзгартишлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартишлар киритганлик ёки бекор килганлик учун жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 50 фоизи к) корхонани бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари л) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 5 фоизи м) меросга бўлган хуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.