Давлат божи нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божини тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божини ундирадиган давлат органларида қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.
Нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестрида киритилган давлат божи суммаси, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.
Тўловчилар давлат божини тўлашдан озод этилган ҳолларда, тегишли ҳужжатларга (реестрларга, дафтарларга ва бошқа шу кабиларга) тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда белги қўйилади, бундан пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномаларни тасдиқлаш ҳоллари мустасно.
Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат божи тушумлари бўйича ҳисобот давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn«Davlat boji to'g'risida»gi qonun
16-modda. Давлат божи тўловларини ва тушумларини ҳисобга олиш
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.