Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда.
«Ватандош» картасининг амал қилиш даврида «Ватандош» картасининг эгаси, оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик муддати узайтирилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга вақтинча турган жойи бўйича олти ой муддатгача рўйхатга қўйилаётганда улардан давлат божи ундирилмайди.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда уларни қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
Деҳқон хўжаликларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини, шунингдек камида олти ой давомида ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
Ушбу Қонунга доир илова 10 ва 11-бандларининг «а» — «г» кичик бандларида, 12, 13 ва 15-бандларининг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган давлат божини (патент божини) тўлашдан 1941 — 1945 йиллардаги уруш иштирокчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек ўз номига муҳофаза ҳужжати талаб этиладиган ихтироларнинг, фойдали моделларнинг, саноат намуналарининг, селекция ютуқларининг, интеграл микросхемалар топологияларининг, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларнинг ва маълумотлар базаларининг ягона муаллифлари бўлган, I гуруҳ ногирони бўлган шахслар.
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод этилади:
1) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
2) IV рейтинг гуруҳига киритилган, таълим муассасаларида ўқийдиган ва концерт-томоша фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини биринчи марта олаётган ижрочилар мазкур таълим муассасасида ўқиш муддати давомида, лекин концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган санадан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўламайди (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда).
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия берганлик учун давлат божини тўловчи пенсионерлар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn«Davlat boji to'g'risida»gi qonun
15-modda. Айрим тоифадаги шахсларни давлат божини тўлашдан озод қилиш
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.