Давлат божи, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат божи ундириладиган юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар ва (ёки) бунга ваколатли бўлган муассасалар (мансабдор шахслар) томонидан ҳужжатлар берилгунига қадар нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пулсиз шаклда тўлаганлиги факти қоғоздаги ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пул шаклида тўлаганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси белгилаган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланади.
Давлат божини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари амалга оширилаётган юридик аҳамиятга молик ҳаракатларнинг турига, тўловчиларнинг тоифаларига ёки бошқа ҳолатларга кўра ушбу Қонуннинг 19 — 24-моддаларига мувофиқ белгиланади.
Давлат божи тўлов ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади, бундан давлат божининг қайси давлат органлари хизматлари учун давлат божи ундирилаётган бўлса, ўша давлат органи тасарруфида қолдирилаётган қисми мустасно.
Давлат божининг бир қисми давлат органи тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи ягона ҳисобварағига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат органи ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланган ҳолда тўланади.
Давлат божининг давлат органи тасарруфида қолдириладиган миқдори қонунчиликда белгиланади.
Мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади.
lex.uz’dagi asl matn«Давлат божи тўғрисида»ги қонун
17-modda. Давлат божини тўлаш ва ҳисобга ўтказиш тартиби
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Oddiy tilda
ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ВА ҲИСОБГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Нимани англадади
Давлат божи нақд пул ёки банк орқали тўланади. Тўлов факти квитанция ёки тўлов ҳужжати билан тасдиқланади. Божи тўлаш вақти — юридик аҳамиятга молик ҳаракат амалга оширилганда ёки ваколатли муассаса ҳужжат берганда.
Кимга тегишли
Бу қоида давлат божи тўловчи бўлган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли.
Аmalда
Агар сиз суд ишига даъво қўйсангиз, давлат божи банк орқали ёки касса орқали нақд пулда тўлашингиз керак. Банк квитансияси ёки касса квитансияси — бу тўловнинг исботи. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.