«Банк сири тўғрисида»ги қонун

8-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш

(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек ушбу Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади. Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчига ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларига (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасига, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрига, хотинига ҳамда ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларига) доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлса, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан олишга ҳамда уларга ишлов беришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз мижозлари ҳақидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этади. Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этиш банк сирининг бузилиши деб ҳисобланмайди;
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.