«Банк сири тўғрисида»ги қонун

9-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга тақдим этиш

(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади: прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида — терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра; тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида — тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида. Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банкларда ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.