Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг муҳофаза қилиниши банк томонидан кафолатланади.
Банкнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиши, шунингдек мазкур маълумотлардан шахсий мақсадда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиши, учинчи шахсларга бундай фойдаланиш имкониятини бевосита ёки билвосита, шу жумладан ана шундай маълумотларни сақлаш тартибини бузиш оқибатида яратиб бериши тақиқланади.
Банкнинг раҳбари ёки бошқа ходими банкда ишлаш даврида ўзига маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг банк билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор қилишга ҳақли эмас.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг тегишли равишда сақланиши учун банк зарур ташкилий ва техникавий, шу жумладан ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Агар банк билан мижоз (вакил) ўртасида низо келиб чиққан бўлса, банк ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мижознинг (вакилнинг) банк сирини ташкил этувчи маълумотларни зарур ҳолларда ва доирада маълум қилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Банк сири тўғрисида»ги қонун
7-modda. Банк сирининг муҳофаза қилиниши
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.