1. Ишсизлик нафақаси белгиланган тартибда ишсиз деб топилган шахсларга улар аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматида рўйхатдан ўтган кунларидан бошлаб тайинланади.
Ишсизлик нафақалари олиш ҳуқуқи иш билан таъминлаш давлат хизматида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан кейин кучга киради ва ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилгунга қадар амал қилиб туради.
2. Ишсизлик нафақаларини тўлаш муҳлати ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётган шахслар учун ўн икки ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафтасидан, илгари ишламаган, биринчи бор иш қидираётган шахслар учун эса 13 календарь ҳафтасидан ошмаслиги керак.
3. Ишсиз нафақа олиш даврида фаол иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта иш билан таъминлаш давлат хизматларида йўқламадан ўтиши керак.
4. Ходимлар сони (штатлар) қисқартирилиши, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан ишдан бўшаган, ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунларга мувофиқ умумий меҳнат стажи пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар муддатидан олдин (қонунларда белгиланган муддатдан 2 йил олдин) пенсияга чиқишга ҳақлидирлар.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
29-modda. Ишсизлик нафақаларини тўлаш шартлари ва муддатлари
(29-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонуни таҳририда — 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.