«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun

28-modda. Фуқароларга касб ўрганиш, малака ошириш ва қайта тайёргарликдан ўтиш даврида тўланадиган стипендияларнинг миқдори

1. Ушбу Қонуннинг 27-моддасида санаб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касб ўрганиш, малакасини ошириш ёки қайта тайёргарликдан ўтиш даврида эски иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — 50 фоизидан) кам бўлмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган ва республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади. 2. Меҳнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилган, шунингдек узоқ вақт ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ва касб ўрганишга, малака оширишга ва қайта тайёргарликдан ўтишга муҳтож бўлган шахсларга аҳолининг шу тоифаси учун назарда тутилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тайинланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.