16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касб-кор тайёргарлиги ва қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида иш билан таъминлаш давлат хизматларида рўйхатга олинган ва шу хизматлар мақбул келадиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб ҳисобланадилар.
Иш билан таъминлаш давлат хизматида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида таклиф этилган ўзига мақбул ишни икки марта рад этган шахслар иш қидираётган деб эътироф этилмайди ва таклиф этилган ишни рад қилган вақтдан бошлаб 30 календарь кун ўтгандан кейингина ишсиз сифатида такроран рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлади.
Ишсизлар сифатида рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
3-modda. Ишсизлар
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.