«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun

27-modda. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари сони (штати) қисқариши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан бўшатилаётган ходимларга моддий мадад бериш кафолатлари

(27-модданинг 1-2-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)

1. Ходимлар сони (штатлар) қисқариши, корхоналар, муассасалар ва қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан ишдан бўшатиладиган ходимларнинг иш қидириш даврида олдинги иш жойидаги икки ойлик ўртача иш ҳақи (ишдан бўшатиш нафақаси қўшиб ҳисобланганда) сақланиб қолади. Ходимлар ишдан бўшатилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида давлат иш билан таъминлаш хизматларида рўйхатдан ўтсалар учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақини давлат иш билан таъминлаш хизматларининг маълумотномасига биноан олишга ҳақлидирлар. Юқоридаги сабабларга кўра ишдан бўшатилган ходимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ишдан бўшаган вақтдан бошлаб уч ой муддат ичида меҳнат стажини сақлаб қоладилар. Башарти ишдан бўшатилган ходимга уч ой ичида мақбул келадиган иш топиб берилмаса, у ишсизлик мақомига эга бўлади; аммо шу давр ичида у таклиф этилган мақбул келадиган ишнинг иккитасини рад этса, ишсизлик мақомига эга бўлмайди ва у ўттиз календарь кунидан сўнг умумий асосда иш қидирувчи шахс сифатида янгидан рўйхатга олинади. Тугатилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишдан бўшатилаётган ходимларга тўланиши лозим бўлган иш ҳақлари (товонлар)ни тўлаш учун етарли маблағлари бўлмаган тақдирда, тўловлар уларнинг ҳуқуқий ворислари маблағидан тўланади. Тугатилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ворислари бўлмган тақдирда, ишдан бўшатилаётганларга тўловлар аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан тўланиб, сўнгра у қонунларда белгиланган тартибда қопланади. 2. Корхона, муассаса ва ташкилолар тугатилиши, қайта тузилиши, ходимлар сони (штатлар) қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган, давлат иш билан таъминлаш хизматидан 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтган ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбини қайта ўрганаётган ёки малакасини ошираётган меҳнаткашларнинг стипендияси ишдан бўшаган кундан бошлаб дстлабки 3 ой давомида олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак. 3. Иш билан таъминлаш давлат хизмати корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатиладиган шахсларни ишга қабул қилишда ўқишини ташкил этиш харажатларини тўла ёки қисман қоплаши мумкин. 4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бўшатилган ҳамда давлат иш билан таъминлаш хизматида рўйхатга олинган ходимлар халқ депутатлари маҳаллий Советларининг уй-жойларини олиш ҳуқуқини, башарти, бўшатиш корхона, муассаса ва ташкилотнинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши туфайли содир бўлган бўлса, сақлаб қоладилар. Ишловчилар сони (штатлар)ни қисқартириш тадбирлари амалга оширилиши муносабати билан ходимлар бўшатилган тақдирда улар эски иш жойидан уй-жой олиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. 5. Ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ёки касб касаллигига йўлиқиши натижасида ишдан маҳрум бўлган ҳамда ишга жойлашишга ва касб ўрганишга, малакасини оширишга ва қайта тайёргарликдан ўтишга муҳтож бўлган шахслар ишдан бўшатилган ходимларга тенглаштирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.